ҚР Президенти 2021 йил январда ўқитувчилар маошини яна 25 фоизга оширишни буюрди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетовни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Асхат Аймағамбетов Қасим-Жомарт Тоқаевга Таълим ва фан вазирлигининг янги ўқув йилига тайёргарлик ва олдинги вазифаларнинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот берди. Президент янги ўқув йилини тўғри ташкил этиш муҳимлигини таъкидлади. У, айниқса, масофадан ўқитиш даврида кам таъминланган оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш зарурлигига алоҳида тўхталди.

Президент Таълим ва фан вазирига ўқитувчиларнинг мақомини кўтариш бўйича ишларни давом эттиришни, ўқитувчиларни асосий ишларидан ташқари ишларга жалб қилмаслик ва ўқитувчиларнинг иш ҳақини 2021 йил январ ойида режалаштирилган 25 фоизга оширишни буюрди.

Қасим-Жомарт Тоқаев шунингдек, университетларнинг академик мустақиллигини янада кенгайтириш, олий таълим сифатини ошириш ва олий таълимда фанни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди.
Сўнгги хабарлар