ҚР Президенти 100 ёшли уруш фахрийси Иван Гапич ва 96 ёшли ўлкашунос олим Жайсан Ақбай билан учрашди

None
ОRAL. Кazinform – Президент 100 ёшли уруш фахрийси Иван Гапич ва 96 ёшли ўлкашунос Жайсан Ақбай билан учрашди ва суҳбатлашди, деб хабар беради Ақорда.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев уруш фахрийси Иван Гапич хонадонига ташриф буюриб, уни 100 ёшга тўлиши билан табриклади. Президент унинг ҳаёт йўли халққа хизмат қилиш, меҳнатсеварлик, ватанпарварликнинг ёрқин намунаси эканини таъкидлади.

— Бу ёшга етиш иккининг бирининг пешонасига ёзилмаган. Бундан ташқари, сиз Улуғ Ватан урушида қатнашгансиз. Биз жанг майдонида бўлган уруш фахрийларини жуда ҳурмат қиламиз. Урушдан кейинги йилларда юртга қайтиб, прокуратура органларида ишлаб, мамлакат тараққиётига катта ҳисса қўшдингиз. Сизга раҳмат айтаман, - деди Давлат раҳбари.

photo

Иван Гапич 1923 йилда Ақмола вилоятида туғилган, Алматида таҳсил олган. Польша, Чехословакия, Украинани озод қилишда қатнашган. Урушдан кейинги йилларда прокуратура органларида ишлаб, узоқ йиллар Қарағанди, Жанубий Қозоғистон, Ақмола, Ғарбий Қозоғистон вилоятларида ишлаган.

Шу билан бирга, Президент 96 ёшли тарихчи ва маданият арбоби Жайсан Ақбай билан ҳам суҳбатлашди.

- Сизнинг фаолиятингиз кўпчилик учун ўрнакдир. Сиз партия ва давлат хизматида ишлагансиз. Сиз миллий маданият ривожига катта ҳисса қўшдингиз. Сизга мустаҳкам соғлик, оилангизга файзу барака тилайман, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

photo

Жайсан Ақбай узоқ йиллар Ғарбий Қозоғистон вилоятининг таълим ва маданият соҳаларида ишлаган. У ҳудуддаги ўлкашунослик фаолияти билан ҳам танилган.

Уруш фахрийси Иван Гапич, меҳнат фахрийси Жайсан Ақбай Президентга ташаккур изҳор этиб, ўз миннатдорчилигини билдирди.

photo


Фото: akorda
Сўнгги хабарлар