ҚР Президент Олий суд раиси Асламбек Мерғалиевни қабул қилди

None
Фото: akorda.kz
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Олий Суд раиси Асламбек Мерғалиевни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Давлат раҳбарига мамлакатда суд-ҳуқуқ тизимини модернизация қилишнинг бориши таништирилди.

Олий Суд раиси суд ва судьяларнинг мустақиллигини таъминлаш, судьялар корпусини малакали адвокатлар билан мустаҳкамлаш, шунингдек, судлов жараёнида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига берилаётган кафолатларни кучайтириш борасидаги вазифалар ижроси ҳақида сўз юритди.

Бундан ташқари, Президентга суд фаолиятини таҳлилий кучайтириш, вилоят судлари раисларининг масъулиятини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни сифатли амалга ошириш ва аҳолининг судларга ишончини ошириш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳимлигига эътибор қаратди.

Сўнгги хабарлар