ҚР ПИБ Тиббиёт маркази нейрохирурги Ўзбекистонда мураккаб операция ўтказди

None
ASTANА. Кazinform – Тошкентдаги Республика шошилинч тиббий ёрдам марказида Қозоғистон Республикаси Президенти Ишлар Бошқармасининг Тиббиёт маркази шифохонаси директори ўринбосари, таниқли нейрохирург Мингжилқи Бердиқожаев Қозоғистон фуқаросига оғир операция ўтказди.

Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Президенти Ишлар Бошқармаси матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Матбуот хизмати хабарига кўра, бир ой олдин Кентау шаҳрида яшовчи фуқаронинг миясига қон қуйилиб, пешонасида шиш пайдо бўлган. Шундай қилиб, бемор тезда операция қилинди ва ўсимта олиб ташланди. Аммо операциядан кейин аҳволи яхшиланмай, қўшимча даволаниш учун Тошкентга олиб кетилган. Компьютер томографияси ангиографияси натижасида ўзбекистонлик мутахассислар уни зудлик билан операция қилиш кераклигини аниқлади.


Орадан кўп ўтмай, Қозоғистон Республикаси Президенти Ишлар Бошқармаси Тиббиёт маркази директори ўринбосари, таниқли нейрохирург Мингжилқи Бердиқожаев қўшни давлатдаги ҳамкасблари таклифига биноан Тошкентга ташриф буюрди. Беморнинг даволаниши юзасидан ўзбекистонлик ҳамкасблари билан маслаҳатлашиб, беморга мураккаб операция ўтказди.

Операция муваффақиятли ўтди. Ҳозирда беморнинг аҳволи барқарор, тошкентлик шифокорлар назоратида.

«Таъкидлаш жоизки, аввалроқ Қозоғистон Республикаси Президенти Ишлар Бошқармаси Тиббиёт маркази ва Тошкент шаҳридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази ўртасида меморандум имзоланган эди. Шу муносабат билан, икки давлат шифокорлари ўзаро тажриба алмашиб, мураккаб операцияларни амалга оширмоқда», — дейилади хабарда.

Фото: udp-rk.kz


Сўнгги хабарлар