+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

ҚР Парламенти Сенати Раиси Тошкентдаги Тўле би мақбарасини зиёрат қилди

6 Июнь 11:07
Баҳам кўринг:
ҚР Парламенти Сенати Раиси Тошкентдаги Тўле би мақбарасини зиёрат қилди

TASHKENT. Kazinform - Биз бобокалонимиз Тўле би ҳаёти ва кўрсатмаларига алоҳида эътибор қаратишимиз керак. Бу ҳақда Қозоғистон Парламенти Сенатининг раиси Маулен Ашимбаев Fasebookдаги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистон ҳудудлари доимий аҳолиси сони қанча Ўзбекистонда доимий аҳолиси сони энг кўп ва энг оз бўлган  ҳудудлар Буюк Британияда коронавирусга чалинганлар сони ошди

«Кеча, муборак жума куни, Ўзбекистонга ташрифимиз чоғида бобокалонимиз Тўле би мақбарасини зиёрат қилдик. Тошкентда жойлашган ушбу мажмуа шаҳарнинг диққатга сазовар жойларидан биридир. Шунинг учун Марказий Осиёдан, жумладан Қозоғистон ва бошқа мамлакатлардан сайёҳлар жуда кўп. Тўле би қозоқ тарихида алоҳида ўрин тутади. Айниқса, хонлик даврида у жамоат ишларида ва муҳим қарорлар чиқаришда фаол қатнашган. Уруш пайтида у халқ бирлиги ва мамлакат яхлитлигини сақлашда катта ҳисса қўшди. Анъанавий урф-одатларимиз ва қонунларимиз тўплами – «Етти Низом»нинг ёзилиши ва қабул қилинишига ҳисса қўшгани тарихдан маълум. Абилайхоннинг мамлакат ҳукмдори сифатида шаклланишида Тўле би алоҳида рол ўйнаганлигини биламиз. Зеҳн-заковати билан адолатли қарорлар чиқариб, катта можораларнинг олдини олган бобокалонимиз барча қозоқни бирлаштиришни ният қилган эди. Тўле би сўзлари бугунги кунда бутун халқ учун ибрат эканига шубҳа йўқ», - деб ёзган Сенат Спикери.

М.Ашимбаевнинг таъкидлашича, бугунги кунда Президент топшириғига биноан мамлакат тарихий онгни тиклаш ва миллий қадриятларни тарғиб қилишга жиддий аҳамият бермоқда.

«Шу нуқтаи назардан, биз бобокалонимиз Тўле би ҳаёти ва кўрсатмаларига алоҳида эътибор қаратишимиз керак. Шубҳасиз, бу бизнинг тарихимиз ва насабномамизни ўрганишда муҳим қадам бўлади. Шунинг учун келажакда тарихчиларимиз ушбу соҳага жиддий эътибор беради деб умид қиламиз», - деди Сенат спикери.

Эслатиб ўтамиз, 4 июн куни Қозоғистон Парламенти Сенатининг раиси Маулен Ашимбаев Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди.




Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив