ҚР Парламенти МДҲда хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатни қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Парламенти Сенати «Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Қуролли Кучларининг Қўшма алоқа тизими тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида» ги қонунни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

МДҲга аъзо давлатлар Қуролли Кучларининг қўшма алоқа тизими тўғрисидаги битим 2020 йил 29 майда имзоланган.

Унинг асосий вазифалари:

- Қуролли Кучларнинг қўмондонлик тизимида ва Қуролли Кучлар ўртасида керакли алоқа хизматларини кўрсатиш ва барча турдаги ахборот алмашинувини таъминлаш;

- Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги форматида яратилган ҳарбий соҳадаги ўзаро таъсирнинг яхлит тизимларининг ишлашини таъминлаш;

- алоқа талабларининг бажарилишини, умумий алоқа тармоқлари ва махсус мақсадли алоқа тармоқлари билан зарур мувофиқликни таъминлаш.

«Ваколатли орган, алоқа тизимининг ягона манбаи бўлишини таъминлаш мақсадида, ўз мамлакатининг қонунларига мувофиқ, ўз алоқа тармоғи ресурсларидан фойдаланиши мумкин. Бирлашган техник ёндашувга асосланган, асосан замонавий ҳарбий техника ва алоқа воситалари билан жиҳозланган Қўшма алоқа тизими давлатлар Қуролли Кучларининг жанговар қобилиятини оширади «, - деди ҚР Мудофаа вазири ўринбосари Дарин Туяқов.

Ўз навбатида сенатор Нуржан Нурсипатов бу шартнома Қозоғистон Республикаси Конституциясига, Қозоғистон Республикаси қонун ҳужжатларига, Қозоғистон ратификация қилган халқаро шартномаларга ва Қозоғистон иштирокчиси бўлган халқаро ташкилотларнинг қарорларига зид эмаслигини айтди.

Aввал хабар берганимиздек, бугун Сенат ялпи мажлисида «Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Қуролли Кучларининг миналарни зарарсизлантириш бўйича қўшма гуманитар -муҳандислик бўлинмаси тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида« ги қонун қабул қилинди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар