ҚР Парламенти Мажилиси раиси ўз танловини амалга оширди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Парламенти Мажилиси раиси Ерлан Қошанов Нур-Султандаги №110 референдум участкасида овоз берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Палата Спикери Ерлан Қошанов пойтахтликлар билан биргаликда конституциявий ислоҳотлар бўйича республика референдумида ўз танловини амалга оширди.

№110 сонли референдум участкаси комиссияси раиси Замир Сериковнинг маълум қилишича, сайловда қатнашиш учун 2818 нафар фуқаро рўйхатга олинган.

«Эрталаб соат 7:00да сайлов участкамизга ўнга яқин киши келиб, овоз беришни бошлади. Ҳозирда соатига 50-100 киши келяпти. Дастлабки уч нафар сайловчига совға улашдик. Маҳаллий ва халқаро кузатувчилар ҳам эрталаб соат 7.00 дан ўз ишини бошладилар», - деди З.Сериков.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар