ҚР Парламенти Мажилиси раиси ТуркПА Бош котиби билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Мажилис спикери Нурлан Нигматулин Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеяси (ТуркПА) Бош котиби Алтинбек Мамаюсупов билан учрашди, деб хабар беради parlam.kz.

Учрашув давомида Х ялпи мажлисга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Парламентарийлар форуми бу йил Қозоғистонда ўтказилиши керак эди. Бироқ, коронавирус пандемияси туфайли у кейинги йилга қолдирилди. Мажилис спикери Нурлан Нигматулин келгусида эпидемия билан боғлиқ вазият барқарорлашишига ва туркийзабон мамлакатлар парламентлари вакиллари ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва унинг истиқболларини тўлиқ форматда муҳокама қилишларига ишонч билдирди.

Ўз навбатида, ТуркПА Бош котиби Алтинбек Мамаюсупов Ассамблея фаолияти тўғрисида қисқача маълумот бериб, унинг фаолияти замонавий шароитларга мослаштирилганлигини таъкидлади.

Масалан, ТуркПА аъзолари, авваламбор, соғлиқни сақлаш масалаларида фаол ҳамкорлик қилмоқдалар. Учрашув чоғида томонлар туркий тилда сўзлашувчи мамлакатлар парламентарийлари бундан кейин ҳам кенг кўламли масалалар бўйича самарали ишлашларига ишонч билдирдилар.

Сўнгги хабарлар