ҚР Парламенти Мажилиси Раиси: Сувдан фойдаланишни назорат қилиш тизимини кўриб чиқиш керак

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун ҚР Мажилиси Раиси Нурлан Ниғматулин раислигида ўтказилган ялпи мажлисда депутатлар энергия тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқулладилар. Бу ҳақда Kazinform Мажилис матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

Ушбу қонун лойиҳасининг асосий мақсади - ялпи ички маҳсулотнинг энергия зичлигини пасайтириш бўйича энергия тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги сиёсатнинг якуний натижасига эришиш.

Мажилис Раиси Нурлан Нигматулин қонун лойиҳасида сувдан фойдаланишни назорат қилиш тизими кўзда тутилиши кераклигини таъкидлаб, ишчи гуруҳга бу масалани ишлаб чиқувчилар билан иккинчи ўқишдан олдин ишлаб чиқишни айтди.

Нурлан Нигматулиннинг айтишича, Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг қонун лойиҳасидан тегишли қоидаларни олиб ташлаш ҳақидаги таклифи саноат корхоналари, тижорат ва бюджет ташкилотларининг сувдан фойдаланишини назорат қилишга имкон бермайди.

Шу боис, Нурлан Нигматулин депутатларнинг сув истеъмоли устидан мавжуд назорат тизимини сақлаб қолиш зарурлиги ҳақидаги тузатишларини қўллаб -қувватлаш зарурлигини таъкидлади.

Умуман олганда, қонун лойиҳасида тезкор энергия текшируви ва мақсадли энергия аудити жорий этилади. Объектга бормасдан профилактик назорат ўтказиш тартиби тасдиқланган. Бундан ташқари, вилоятлар, республика аҳамиятига эхга шаҳарлар ва пойтахт маҳаллий ижроия органларининг ваколатлари энергия самарадорлиги бўйича йўл хариталарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисидаги низом билан тўлдирилади.

Сўнгги хабарлар