Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -6 °С
Алматы: -5 °С

ҚР Парламенти Мажилиси Раиси Словакиянинг Ташқи ва Европа ишлари вазири билан учрашди

11 Октябрь 16:50

NUR-SULTAN. Kazinform - Мажилис Раиси Нурлан Нигматулин Словакия Ташқи ва Европа ишлари вазири Иван Корчок билан учрашиб, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий устувор йўналишларини муҳокама қилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Мажилиси матбуот хизматига таяниб.

Учрашув давомида Нурлан Нигматулин Словакия Қозоғистон учун муҳим ҳамкор эканлигини қайд этди.

Нурлан Нигматулин мартабали меҳмонга учрашувлар давомида эришилган барча келишувларнинг амалга оширилиши Қозоғистон ва Словакия ўртасидаги самарали ҳамкорликни янада ривожлантиришга ёрдам беришини айтди.

Мажилис Раиси, шунингдек, Парламентнинг қонун чиқарувчи фаолияти ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаев бошлаган сиёсий тизимни модернизация қилиш жараёнини қўллаб-қувватлаш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш учун қонунчилик базасини яратиш борасидаги ишлар ҳақида гапирди.

Нурлан Нигматулин бугунги кунда икки мамлакат Парламентлари Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Парламент Aссамблеяси, Европа Кенгаши ва Парламентлараро Иттифоқ каби парламентлараро ташкилотлар доирасида ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади.

Ўз навбатида, Иван Корчок Қозоғистон ва Словакия ўртасидаги алоқаларни, жумладан, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ниятида эканлигини айтди. Бундан ташқари, Словакия Ташқи ишлар вазири Қозоғистонни Мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклаб, Қозоғистон модернизация, инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик жамияти жиҳатидан Марказий Осиёда етакчи ўринни эгаллашини қайд этди.

Нурлан Нигматулин ва Иван Корчок парламентлараро мулоқотнинг мустаҳкамланиши Қозоғистон ва Словакия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшишига ишонч билдирдилар.

Новости по теме