ҚР Парламенти халқаро шартномалар тўғрисидаги ҳужжатни маъқуллади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Парламенти Мажилиси «Қозоғистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қонун лойиҳаси халқаро шартномалар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. Ҳужжат парламент депутатлари томонидан тайёрланган.

«Лойиҳа миллий қонунчиликни 1969 йил 23 майдаги Халқаро шартномалар тўғрисидаги Вена конвенциясига мувофиқлаштириш, шунингдек, бўшлиқ ва қарама-қаршиликларни бартараф этишга қаратилган», – деди парламент депутати Айгул Қуспан.

Мажилиснинг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси хулосасига кўра, айрим тушунчалар қайта кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, депутатлар таҳририй хусусиятдаги ва норматив ҳужжатларни ҳуқуқий техникага мувофиқлаштиришга қаратилган тузатишлар киритдилар.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар