ҚР Парламенти депутатлари мурожаати Конституциявий кенгашга киритилди

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президентининг сўрови Парламент Мажилиси депутатларининг таклифига асосан иш юритиш учун қабул қилинди, дея хабар бермоқда Kazinform ҚР Конституциявий кенгаши расмий сайтига таяниб.

Конституциявий кенгаш Қозоғистон Республикаси Президенти Қ.К.Тоқаевнинг Парламент Мажилиси депутатларининг таклифлари асосида ишлаб чиқилган «Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ҚР Конституциясининг 91-моддаси 2-бандида белгиланган талабларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиш тўғрисидаги сўрови конституциявий иш юритиш учун қабул қилинди.

«Қозоғистон Республикаси Конституциявий Кенгаши тўғрисида»ги Конституциявий қонунга мувофиқ мазкур мурожаатни Конституциявий кенгаш мажлисида кўриб чиқиш учун зарур материалларни тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Конституциявий Кенгаш қарори оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


Сўнгги хабарлар