ҚР Олий судига янги судья сайланди
28 Июнь 12:47

ҚР Олий судига янги судья сайланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун ҚР Парламенти Сенатининг ялпи мажлисида Еркеш Маукен Олий суд судьяси этиб сайланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат раҳбари Еркеш Маукенни Олий суд судьяси этиб сайлаш бўйича тавсия берди. Қарағанди вилоят суди судьяси бўлган. У 22 йилдан ортиқ судьялик тажрибасига эга», — деди Олий суд кенгаши раиси Денис Шипп.

Шу муносабат билан у судья ўз соҳасининг малакали мутахассиси ва жиноят ишлари бўйича катта тажрибага эга эканлигини таъкидлади.

Олий суд судьяси Сенат ялпи мажлисида қасамёд қилди.

Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 16 июн куни парламент Сенатининг ялпи мажлисида Олий суднинг икки нафар судьяси сайланган эди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив