ҚР Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасалари ўқитувчиларининг маошлари оширилади

None
ASTANА. Каzinform – Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий таълим муассасаларида ишловчи ўқитувчиларнинг маошлари оширилиши мумкин. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига чиқарилган Ҳукумат қарори лойиҳасида айтилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳужжатда қайд этилганидек, эндиликда Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ва олий таълимдан кейинги таълим муассасалари ўқитувчиларининг иш ҳақи қуйидаги тузатиш коэффитсиентидан фойдаланган ҳолда белгиланади:

- 2023 йил 1 январдан 2,32 миқдорида;

- 2024 йил 1 январдан 2,74 миқдорида;

- 2025 йил 1 январдан 3,2 миқдорида тузатиш коэффициентидан фойдаланган ҳолда аниқланади.

«Лойиҳани амалга ошириш учун республика бюджетидан 1,6 миллиард тенге молиявий харажатлар талаб этилади. Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад олий ҳарбий таълим муассасалари ўқитувчиларининг маошларини тегишли мақомларига кўра фуқаролик олий таълим муассасалари даражасига кўтаришдан иборат», — дея изоҳ берди Мудофаа вазирлиги Ҳукумат қарорига.

«Ashyq» НҲА порталида эълон қилинган ҳужжат 19 апрелгача жамоатчилик муҳокамаси учун очиқ бўлади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар