ҚР Мудофаа вазири ҳарбий хизматчиларга давлат мукофотларини топширди

None
Фото: gov.kz
ASTANА. Kazinform - Касбий байрам арафасида Мудофаа вазирлигида Қозоғистон Қуролли Кучларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва ходимларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Мудофаа вазири, генерал-полковник Руслан Жақсилиқов ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда Ватан ҳимоячилари куни ва Буюк Ғалабанинг аҳамиятини таъкидлади.

«Улуг Ватан уруши инсоният онгида ўчмас из қолдирди, у цивилизация тарихидаги энг фожиали саҳифалардан бирига айланди, унда ўз ватанини босқинчидан ҳимоя қилган қозоқ аскарларининг ғайриоддий жасорати, қаҳрамонлиги ва мардлиги намоён бўлди», - деди у.

photo

Генерал-полковник Руслан Жақсилиқов Президент Бутун армия кенгашида ҳарбий хизматчиларнинг армиянинг юқори жанговар шайлигини сақлаш ва давлат мудофаа қобилиятини таъминлаш борасида эришган ютуқларини юксак баҳолаганини таъкидлади.

– Қуролли Кучларнинг бутун шахсий таркиби фаолиятига берилган бундай баҳо зиммамизга катта масъулият юклайди, – деди Мудофаа вазири.

Самарали фаолияти ва намунали хизмати учун Қуролли Кучларнинг бир қатор энг сара вакиллари Президент Фармонига биноан давлат мукофотлари билан тақдирланди.

photo

Генерал-полковник Руслан Жақсилиқов уларни илғор мутахассисларга топширди.

photo

Намунали хизмати ва хизмат вазифаларини виждонан бажаргани учун мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан тўрт нафар зобитга муддатидан аввал ҳарбий унвонлар берилди.

Қуролли Кучларда жами 26 нафар ҳарбий хизматчи ва фуқаролик ходимларининг вакиллари давлат мукофотлари билан тақдирланди. 36 зобитга муддатидан олдин ҳарбий унвон берилди.

photo

photo


photo

Сўнгги хабарлар