ҚР МСКда Президент сайловини ташкил этиш муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтади

None
ASTANА. Кazinform – 2022 йил 22 сентябр куни Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтади, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикаси МСК матбуот хизматига таяниб.

Йиғилишда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

1. 2022 йил 20 ноябрга белгиланган Қозоғистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирларнинг календар режасини тасдиқлаш тўғрисида;

2. Хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар кузатувчилари, хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида;

3. 2022 йил 20 ноябрга белгиланган Қозоғистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайлов комиссиялари аъзолари ва сайлов жараёнининг бошқа иштирокчилари учун ўқув машғулотларини ташкил этиш тўғрисида.


Сўнгги хабарлар