ҚР МСК: Бир мандатли сайлов округлари бўйича Мажилисга сайлов натижалари

None
ASTANA. Kazinform – Марказий сайлов комиссияси сайловда энг кўп овоз олган бир мандатли ҳудудий сайлов округлари бўйича Қозоғистон Республикаси парламенти Мажилиси депутатлигига номзодлар номини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

29 та бир мандатли сайлов округи бўйича сайланган VIII чақириқ Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутатлари сайлови якунлари тўғрисидаги округ сайлов комиссияларининг баённомаларига асосан МСК қуйидагиларни белгилади:
Астана шаҳрида:
- 1-сайлов округи: сайлов бюллетенига 37 нафар номзод киритилди, Даулет Турлиханов 71 698 овоз билан сайланди;
- 2-сайлов округи: сайлов бюллетенига 34 нафар номзод киритилди, Даулет Муқаев 51 769 овоз билан сайланди;
Алмати шаҳрида:
- 3-сайлов округи: сайлов бюллетенига 30 нафар номзод киритилди, Ермурат Бапи 23 690 овоз билан сайланди;
- 4-сайлов округи бўйича: сайлов бюллетенига 28 нафар номзод киритилди, Ерлан Стамбеков 15 930 овоз билан сайланди;
- 5-сайлов округи бўйича: сайлов бюллетенига 24 нафар номзод киритилди, Бақитжан Базарбек 22 685 овоз тўплаган;
Чимкент шаҳрида:
- 6-сайлов округи бўйича: сайлов бюллетенига 8 нафар номзод киритилди, Данабек Исабеков 21 098 овоз билан сайланди;
— 7-сайлов округи бўйича: сайлов бюллетенига 7 нафар номзод киритилди, Болатбек Нажметдинули 19851 нафар овоз билан сайланди;
Абай вилоятида:
- 8-сайлов округи бўйича: сайлов бюллетенига 7 нафар номзод киритилди, Нуртай Сабилянов 131 872 овоз билан сайланди;
Ақмола вилоятида:
- 9-сайлов округи бўйича: 10 нафар номзод сайлов бюллетенига киритилди, 154 минг 587 овоз билан Айна Мисиралимова сайланди;
Ақтўбе вилоятида:
- 10-сайлов округи бўйича: сайлов бюллетенига 11 нафар номзод киритилди, Қазибек Алишев 238 195 овоз билан сайланди;
Алмати вилоятида:
- 11-сайлов округи бўйича: сайлов бюллетенига 9 нафар номзод киритилди, Ардақ Назаров 122 минг 242 овоз билан сайланди;
- 12-сайлов округи бўйича: сайлов бюллетенига 14 нафар номзод киритилди, Данияр Қасқарауов 153 225 овоз билан сайланди;
Атирау вилоятида:
- 13-сайлов округи бўйича: сайлов бюллетенига 11 нафар номзод киритилди, Адил Жубанов 107 973 овоз билан сайланди;
Ғарбий Қозоғистон вилоятида:
- 14-сайлов округи: сайлов бюллетенига 9 нафар номзод киритилди, Абзал Куспан 126 784 овоз билан сайланди;
Жамбил вилоятида:
- 15-сайлов округи бўйича: сайлов бюллетенига 6 нафар номзод киритилди, Муқаш Искандиров 99 021 овоз билан сайланган;
- 16-сайлов округи бўйича: сайлов бюллетенига 6 нафар номзод киритилди, Гулдана Нурумова 190 078 овоз тўплаган;
Жетису вилоятида:
- 17-сайлов округи бўйича: сайлов бюллетенига 13 нафар номзод киритилди, Руслан Қожасбаев 132 678 овоз билан сайланди;
Қарағанда вилоятида:
- 18-сайлов округи бўйича: сайлов бюллетенига 9 нафар номзод киритилди, 132 минг 471 овоз тўплаган Қудайберген Бексултанов сайланган;
- 19-сайлов округи бўйича: сайлов бюллетенига 10 нафар номзод киритилди, Арман Қалиқов 145 минг 228 овоз билан сайланди;
Костанай вилоятида:
- 20-сайлов округи бўйича: сайлов бюллетенига 10 нафар номзод киритилди, Абил Еркин 192 175 овоз билан сайланди;
Қизилорда вилоятида:
- 21-сайлов округи бўйича: сайлов бюллетенига 10 нафар номзод киритилди, 148 минг 646 овоз билан Мархабат Жайимбетов сайланди;
Манғистау вилоятида:
- 22-сайлов участкаси: сайлов бюллетенига 9 нафар номзод киритилди, 117 минг 386 овоз билан Едил Жанбиршин сайланди;
Павлодар вилоятида:
- 23-сайлов округи (Павлодар вилояти): сайлов бюллетенига 11 нафар номзод киритилди, Амантай Жарқинбек 168 625 овоз билан сайланди;
Шимолий Қозоғистон вилоятида:
- 24-сайлов округи бўйича: сайлов бюллетенига 10 нафар номзод киритилди, 153 минг 736 овоз билан Еркебулан Мамбетов сайланди;
Туркистон вилоятида:
- 25-сайлов округи бўйича: сайлов бюллетенига 4 нафар номзод киритилди, Қайрат Балабиев 142 595 овоз билан сайланди;
- 26-сайлов округи бўйича: сайлов бюллетенига 6 нафар номзод киритилди, Уласбек Садибеков 92 минг 445 овоз билан сайланди;

- 27-сайлов округи бўйича: сайлов бюллетенига 9 нафар номзод киритилди, 117 584 овоз билан Темир Қириқбаев сайланган;

Улитау вилоятида:

- 28-сайлов округи (Улитау вилояти): сайлов бюллетенига 8 нафар номзод киритилди, Ерболат Сатибалдин 44 406 овоз билан сайланди;

Шарқий Қозоғистон вилоятида:

- 29-сайлов округи: сайлов бюллетенига 10 нафар номзод киритилди, 165 596 овоз билан Луқбек Тумашинов сайланди.

Эслатиб ўтамиз, 19 март куни Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутатларининг навбатдан ташқари сайлови бўлиб ўтди.

Муаллиф: Анеля Қасимова


Сўнгги хабарлар