ҚР Молия вазирлигида давлат хизматларининг 92 фоизи электрон шаклда кўрсатилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Молия вазирлиги давлат хизматларининг 92 фоизини электрон шаклда кўрсатмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Молия вазири Ерулан Жамаубаев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Бугунги кунда Молия вазирлиги томонидан 50 турдаги давлат хизматлари кўрсатилмоқда, шундан 46 таси ёки 92 фоизи электрон шаклда кўрсатилмоқда. Жорий йилнинг 17 ойи давомида 17,9 миллионга яқин хизмат кўрсатилди. Уларнинг 17,4 миллиони ёки 97,2 фоизи электрон шаклда», - деди Е. Жамаубаев Мажилисдаги Ҳукумат соатида.

Унга кўра, асосий хизмат турлари солиқ ва божхонага тегишли. Давлат органларининг маълумотлар базалари билан интеграциялашув, давлат хизматлари кўрсатиш вақтини қисқартириш фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг вақт ва маблағларини тежаш имконини беради. Шунингдек, хизмат кўрсатувчи билан бевосита алоқани камайтиради.

«Бу коррупция хавфини камайтиради. Солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида хизматларни «еGov Mobile» иловаси ва банк иловаларига ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. Умуман олганда, рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар Молия вазирлиги фаолиятининг барча йўналишларини қамраб олади. Хусусан, бу: стратегик ва бюджет режалаштириш, давлат харидлари, бюджет ижроси, давлат аудити ва камерал назорат, солиқ ва божхонани маъмурийлаштириш», — деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар