ҚР Молия вазирлиги: бу йил сиёсий ислоҳотларга 1 триллион тенге сарфланиши мумкин

None
ASTANА. Кazinform – Бу йилги бюджетда сиёсий ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар улуши ошиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Татьяна Савельева вазирлик ҳайъати йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2023 йил учун асосий вазифа – сиёсий ва конституциявий ислоҳотларни молиявий қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлашдир», — деди Татьяна Савельева.

Шунингдек, у 2024-2026 йилларга мўлжалланган бюджетни шакллантириш жараёнида Давлат раҳбарининг Мурожаатномаси, Сайловолди дастури, ҳудудларга ташрифлар чоғида юзага келадиган вазифалар ижроси, янги миллий лойиҳалар, туман ва шаҳарлар ҳокимларининг бевосита сайловини ўтказиш бўйича масалаларнинг катта блоги ишлаб чиқилишини айтди.

«Дастлабки ҳисоботга кўра, жорий йилда қўшимча 1 триллион тенге талаб қилиниши мумкин», — деди вазир ўринбосари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар