ҚР Миллий жамғармасининг валюта активлари ҳажми қанча

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Миллий банки раиси ўринбосари Алия Молдабекова 2021 йилда Миллий жамғарманинг валюта активлари ҳажмига та]сир кўрсатган омилларни тушунтириб берди, деб хабар беради Kazinform.

«Дастлабки маълумотларга кўра, Миллий жамғарманинг валюта активлари декабр ойида 404 миллион АҚШ долларига ўсди ва 2021 йил якунига кўра 55,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Аввало, шуни таъкидлаш керакки, 2021 йилнинг ноябр ойида омикрон янги штамми аниқлангани сабабли бозорларда сезиларли ўзгаришлар юз берди. Бироқ, декабр ойида бозор иштирокчилари кенг кўламли локдаунлар тажрибасини тарк этишга кўпроқ оптимистик муносабатда бўлишди. Натижада, декабр ойи якунлари бўйича молия бозорида тикланиш кузатилди», — деди А. Молдабекова.

Унга кўра, декабр ойида Миллий жамғарманинг инвестиция даромадлари ижобий бўлиб, 916 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Шу билан бирга, ўтган ойда валюта бозорида 368 миллиард тенге миқдоридаги кафолатланган ва мақсадли трансфертларни тақсимлаш учун 839 миллион долларлик активлар сотилган. Умуман олганда, 2021 йилда Миллий жамғарма активлари республика бюджетига ўтказиш доирасида 3,4 миллиард АҚШ долларига камайди. Ўтган йили Миллий жамғармадан бюджетга 4,5 триллион тенге маблағ ўтказилишини таъминлаш мақсадида 9,6 миллиард долларлик хорижий валюта активлари сотилди. Жамғарманинг хорижий валютадаги даромадлари йилига 3,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этди», — деди у.

Сўнгги хабарлар