ҚР миллий иқтисодиёт вазирининг АҚШга сафари самарали бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири АҚШга сафари юқори савияда ўтганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Хусусан, Алибек Қуантиров АҚШ томони билан музокаралар чоғида Россияга қарши санкциялар масаласи кўтарилганми ёки йўқми, деган саволга жавоб берди.

«Кўп масалалар муҳокама қилинди. Халқаро ташкилотлар билан ҳам, АҚШ Давлат департаменти ва Молия вазирлиги билан икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди. Россия бизнинг асосий савдо-иқтисодий ҳамкорларимиздан бири эканлигини тўлиқ англаган ҳолда, Қозоғистон Россияга қарши санкциялар шароитида қандай ишлаши мумкинлиги ҳақидаги саволлар муҳокама қилинди. Бу тарихий ва географик жиҳатдан шаклланган ҳолатдир. Шунингдек, ҳал қилиниши керак бўлган масалалар ҳам бор», — деди Алибек Қуантиров.

Вазир, шунингдек, Америка томони билан Каспий қувури консорциуми (КҚК) бўйича масалалар муҳокама қилингани ҳақида маълум қилди.

«Бундан олдин санкцияларни қўллаш учун масъул бўлган АҚШ Ғазначилиги тузилмаси - OFACдан санкцияларнинг Каспий қувури консорциумига нисбатан йўналтирилмаслиги ҳақида тушунтириш олинди. Биз ўзимиз учун ҳам, ҳамкорларимиз учун ҳам ечим топамиз», — дея қўшимча қилди бўлим бошлиғи.

«Айтмоқчиманки, саёҳат самарали, юқори савияда ўтди. Аввалдан ўрнатилган алоқа мустаҳкамланди. Бу бизга кўпроқ керак, шунинг учун биз боряпмиз», — деди вазир.

Аввалроқ Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Жаҳон банки губернатори халқаро молия институтлари, АҚШ расмий тузилмалари ва Америка ишбилармон доиралари билан бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказгани ҳақида хабар берилган эди.

https://oz.inform.kz/news/kozogistonning-akshga-eksporti-oshishi-mumkin_a3926384

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар