ҚР Миллий иқтисодиёт вазири: «Оддий нарсалар иқтисодиёти» дастури такомиллаштирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Оддий нарсалар иқтисодиёти» дастурини такомиллаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу йил «Оддий нарсалар иқтисодиёти» дастурини такомиллаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Биринчидан, берилган давлат кафолатлари миқдори оширилди. Кафолат муддати 2 баравар қисқартирилди ва агросаноат мажмуаси лойиҳалари учун кафолат берилди. Иккинчидан, дастур давомийлиги 2021 йил охиригача узайтирилди, кредит беришнинг умумий миқдори 1 триллион тенгега кўпайтирилди. Кредит беришни кўпайтириш мақсадида ҳар бир иккинчи даражали банк учун лимит оширилди», - деди вазир.

Унга кўра, учинчидан, кредитлашни кўпайтириш мақсадида иқтисодий фаолият кенгайтирилди. «Шунингдек, Қозоғистон тараққиёт банки орқали қайта ишлаш саноатини молиялаштириш кўпайтирилди», - деди у.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар