ҚР Миллий иқтисодиёт вазири: 9 ойлик иқтисодий ўсиш 3,4% ни ташкил этди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Январ -сентябр ойлари орасида Қозоғистон иқтисодий ўсиши 3,4 фоизгача тезлашди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Aсет Ерғалиев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида Қозоғистон иқтисодий ўсиши 3,4 фоизгача тезлашди. Ҳисобот даврининг асосий тенденцияларига кўра, хизматлар кўрсатиш соҳасидаги динамика сақланиб қолмоқда, бозор секторининг ўсиш суръатлари сақланиб қолмоқда, савдо баланси ижобий, бозор мустаҳкамланиб, ноишлаб чиқариш соҳасидаги инвестиция фаоллиги юқори«, - дея таъкидлаган вазир 9 ойда аниқ сектордаги ўсиш 3,5 фоизга етганлигини маълум қилди.

«Хизмат кўрсатиш соҳасидаги ишбилармонлик фаоллиги 2,9 фоизгача ошди. Саноат тармоқлари орасида ахборот ва алоқа, қурилиш, савдо, сув таъминоти, электр энергияси, ишлаб чиқариш юқори ўсишни кўрсатди. Қишлоқ хўжалигида ҳам ижобий ўсиш кузатилмоқда «, - деди вазир.

Сўнгги хабарлар