ҚР Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиси кураш бўйича жаҳон чемпиони бўлди

None
ASTANA. Kazinform - 16-18 сентябр кунлари Констанса шаҳрида (Руминия) спорт курашлари бўйича жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиси сержант Еламан Қойшибаев 82 килограммгача бўлган вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллади, дея хабар бермоқда Kazinform ҚР Миллий гвардияси матбуот хизматига таяниб.

Жаҳон чемпионатида 13 давлат вакиллари иштирок этди. Сержант Қойшибаев ушбу ғалабаси билан халқаро тоифадаги спорт устаси спорт унвонини тасдиқлади.

«Мусобақа давомида мен бир нечта учрашув ўтказдим. Руминлар, молдаванлар билан баҳс олиб бордим. Финалда тунислик полвонни мағлуб этдим», – дейди Еламан Қойшибаев.

Еламан Қойшибаев Миллий гвардиянинг Ақтўбе шаҳридаги 6655-ҳарбий қисмида шартнома асосида хизмат қилмоқда. Оператив баталон таркибида шаҳар жамоат хавфсизлиги ва тартибини таъминлайди.

Ҳушёрлиги учун у Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан бир неча бор мукофотланган. Ҳамкасблар орасида юқори обрўга эга. Турмуш ўртоғи Ақбота Айтжановна билан бирга Айару исмли қиз тарбияламоқда.

«Болалигимдан спорт билан шуғулланаман. Айни пайтда шартнома асосида муддатли ҳарбий хизматни ўтаяпман ва шу билан бирга спорт мусобақаларига ҳам қизғин ҳозирлик кўряпман. Ҳар бир фуқаро, ўз Ватани ҳимоячиси жисмонан тайёр бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Миллий гвардия қўмондонлиги мени доимо қўллаб-қувватлаб, спорт билан шуғулланишим учун шароит яратиб бермоқда. Бугунги ғалабани бағишлаган саркардаларимга раҳмат айтмоқчиман», – дейди чемпион.

Фото: facebook.com/qriim.mvdrk

Сўнгги хабарлар