ҚР Миллий банки валюта бозоридаги мувозанатни интервенция йўли билан тартибга солади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Валюта интервенцияси тангага спекулятив босимнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий банки раиси Ерболат Досаев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Кеча Президент валюта бозорида барқарорликни таъминламай туриб, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаб бўлмаслигини таъкидлади.

Бугун Қозогғистон фонд биржасининг валюта платформасида савдолар ва халқаро тўловлар ва ўтказмалар қайта тикланмоқда», - деди Миллий банк раҳбари.

«Тенгега спекулятив босимнинг олдини олиш мақсадида Миллий банк заруратга қараб валюта интервенцияларини ўтказиш орқали валюта бозоридаги мувозанатни таъминлайди.

Юқоридаги комплекс чора-тадбирларнинг муваффақиятли амалга оширилиши ички ва ташқи бозор иштирокчилари томонидан миллий валютага бўлган ишончни тиклашни таъминлаши керак», — деди Ерболат Досаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар