ҚР Миллий банки ва KASE биржа савдолари юзасидан баёнот берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Миллий банки ва «Қозоғистон фонд биржаси» АЖ қўшма баёнот берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жаҳон молия бозорида юзага келган беқарорлик сўнгги бир кун ичида сезиларли даражада ўсди. Brent маркали нефт баррелининг нархи 25 долларга - бир суткада 14 фоизга, йил бошидан бери 60 фоизга пасайди. Жаҳон фонд бозори ва валюта бозорларидаги нархлар пасайишда давом этмоқда. Россия рубли кун давомида 7,3 фоизга, йил бошидан эса 30 фоизга қадрсизланди. Бундай вазиятда, ташқи омилларнинг ички валюта бозорида беқарорлашув таъсирини чеклаш ва Қозоғистон Республикасининг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида, Миллий банк Қозоғистон фонд биржаси билан биргаликда 2020 йил 19 ва 20 март кунлари танга-доллар валюта жуфтлигини Франкфурт аукциони кўринишида сотиш тўғрисида қарор қабул қилди», - деди Миллий банк.

Франкфурт аукциони кўринишида савдо қилиш тўғрисидаги қарор мижозларнинг талабларини қондиради ва валюта бозорида беқарорликка йўл қўймайди.

Кейинги савдо маълумотлари оммавий эълон орқали тарқатилади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон фонд биржаси бунгача 2005 йил 1 июлда Франкфурт аукциони шаклида савдоларни амалга оширган.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар