ҚР Миллий банки тўлов карталарининг янги тизимини ишга туширди
30 Июнь 21:12

ҚР Миллий банки тўлов карталарининг янги тизимини ишга туширди

NUR-SULTAN. Кazinform – Миллий банк тўлов карталари тизимини кенгайтирмоқда, деб хабар беради Кazinform банкка таяниб.

Миллий банк тўлов карталарининг банклараро тизими саноатда фойдаланишга топширилганини маълум қилади. Ушбу тизим Қозоғистон ҳудудида тўлов карталари орқали амалга оширилган банклараро операцияларни қайта ишлаш учун мўлжалланган.

«Бу тўлов карталари бозори хавфсизлиги ва узлуксиз ишлашини, Қозоғистон банклари учун ички ҳисоб-китоблар кафолатини таъминлайди. Тизимни ривожлантириш Visa, Маstercard ва UnionPay халқаро тўлов тизимлари ҳамда тўлов карталари бозорида иштирок этувчи банклар билан яқин ҳамкорликда амалга оширилди. Карточкаларнинг банклараро тизимини яратиш доирасида маҳаллий карточкалар инфратузилмаси яратилиб, тегишли норматив-ҳуқуқий база шакллантирилди. Шу билан бирга, халқаро тўлов тизимлари билан Қозоғистон банклари томонидан чиқарилган тўлов карталари бўйича маҳаллий операцияларни қайта ишлашни ташкил этиш бўйича келишувлар тузилди», — дейилади банк хабарида.

Ҳозирги вақтда тўлов карталари билан хизмат кўрсатувчи банклар банклараро тизимга киритилган. Банкларнинг маҳаллий карта операциялари трафигини ўтказиш, жумладан, банк тизимларини мослаштириш ва халқаро тўлов тизимлари билан ўзаро алоқа жараёнларини қайта конфигурация қилиш бўйича зарур ишлар амалга оширилди.


Янгиликлар

Архив