ҚР Миллий банки рақамли валютани жорий этиш бўйича олиб борилаётган тадқиқотлар ҳақида маълум қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Миллий банки раиси ўринбосари Берик Шолпанқулов Мажилисдаги Ҳукумат соатида рақамли валютани жорий этиш бўйича олиб борилаётган тадқиқот ишлари ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2020 йил ноябр ойида Қозоғистон Миллий банки миллий рақамли валютани халқаро иштирокчилар, жумладан, 28 та давлатнинг марказий банкларида жорий этишни ўрганишни бошлади. Бу борадаги ишлар орқага сурилгани йўқ, Миллий банк ўз олдига қўйилган режали вазифаларни бажармоқда. 2021 йилда пилот лойиҳа якунлари бўйича биз Миллий банк порталида молиявий бозорлар ва халқаро экспертлар иштирокида технологик босқичларни биргаликда ишлаб чиққан ҳисоботни жойлаштирдик», — деди Б. Шолпанқулов Мажилисдаги Ҳукумат соатида.

Унга кўра, Президент топшириғига мувофиқ, 2022 йил 1 июлга қадар тегишли модель тайёрланади. Бу, ўз навбатида, рақамли валютага бўлган эҳтиёжнинг энг мувозанатли қадамларини, шунингдек, лойиҳа учун оптимал режани ҳисобга олади.

«Шунинг учун бу борадаги ишлар Миллий банк томонидан тасдиқланган ўрганиш режасига мувофиқ амалга оширилмоқда», — деди Б. Шолпанқулов.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар