ҚР Миллий банки ноябр ойида валюта бозорида қандай операцияларни амалга оширди

None
ASTANА. Kazinform - Қозоғистон Миллий банки раиси ўринбосари Алия Молдабекова тенге курсига таъсир этувчи омиллар ва валюта бозоридаги вазият ҳақида гапирди, дея хабар беради Кazinform.

«Ой якунларига кўра, тенге курси амалда ўзгармади. Валюта бозори ҳар чораклик солиқ мажбуриятларини бажариш учун экспорт қилувчилар томонидан сотиш, шунингдек, квазидавлат сектори субъектларининг 500 миллион АҚШ доллари миқдоридаги валюта тушумларининг бир қисмини мажбурий сотиш доирасида сотиш ҳисобига қўллаб-қувватланди. Валюта бозори ҳамон ўртача волатиллик ва мувозанат билан тавсифланади, ой давомида интервенциялар амалга оширилмади», — деди А.Молдабекова.

Унинг сўзларига кўра, ноябр ойи давомида Миллий жамғармадан республика бюджетига ўтказмаларни таъминлаш мақсадида Миллий банк томонидан валюта бозорида 70 миллион АҚШ доллари сотилган.

«Шу билан бирга, бир савдо кунида тузилган битимлар ҳажми 10 миллион доллардан ошмади. Буларнинг барчаси Миллий банкнинг ноябр ойи давомида валюта бозоридаги операциялари бўлиб, ҳеч қандай «яширин» операциялар амалга оширилмаган», — дея қўшимча қилди А.Молдабекова.


Сўнгги хабарлар