ҚР Миллий банки инфляцияни назорат қилиш учун комплекс чора-тадбирларни амалга оширади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Миллий банки раиси Ерболат Досаев 2025 йилгача ўрта муддатли истиқболда инфляция даражасини 3-4 фоизгача пасайтириш режаси билан ўртоқлашди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Президент топшириқларини амалга ошириш мақсадида Миллий банк учта асосий йўналиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Биринчиси, инфляция даражасини 2025 йилга бориб 3-4 фоизгача бўлган ўрта муддатли мақсад даражасига тушириш.

Бундан олдин 2021 йили Президент топшириғига кўра, Ҳукумат билан биргаликда йиллик инфляцияни 8,4 фоизгача пасайтириш бўйича инфляцияга қарши комплекс чора-тадбирларни бошлаган эди», — деди Миллий банк раҳбари.

«Шу билан бирга, мен бу даража юқори ва пул-кредит сиёсати самарадорлигини чеклайди, деб ҳисоблайман. Шу муносабат билан, Президент томонидан белгилаб берилган вазифаларни инобатга олган ҳолда, нархларнинг ошишига қарши курашиш мақсадида 2022 йил ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган инфляцияни назорат қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрилади», — деди Ерболат Досаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар