ALMATY. Кazinform – Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 448-454 тенге оралиғида сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Кurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 448-452 тенгега сотилмоқда.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиш нархи – 449 тенге, сотиб олиш нархи эса 454 тенге.
30 март куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 0,1 тенгега ошди, 1 доллар – 448,27 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 31 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 448,05 тенге.
Россия рублининг ўртача курси - 5,82 тенгени ташкил қилди.
Алматида Россия рубли 5,7 - 5,95 тенге орасида сотилмоқда. Астанада Россия рубли 5,77-5,87 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова