ҚР Миллий банки дам олиш кунлари учун доллар ва рубл курсини белгилади

None
ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банки дам олиш кунлари учун доллар ва рубл курсларини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жумладан, 1 доллар нархи - 435,69 тенге, Россия рублининг ўртача курси 5,78 тенгени ташкил этди.

2 март куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 6,14 тенгега пасайиб, 1 доллар - 435,53 тенгени ташкил қилди. Россия рубли 5,87 тенгени ташкил этади.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотув курси – 437 тенге, сотиб олиш курси эса 440 тенгени ташкил этмоқда. Алматида сотиш нархи – 435,5 тенге, сотиб олиш нархи - 440 тенге.

Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,65 – 5,95 тенге. Астанада қўшни давлат валютаси 5,5 – 5,77 тенгедан сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар