ҚР Миллий банк долларнинг расмий курсини белгилади
1 Март, 10:27

ALMATY. Кazinform – ҚР Миллий банк доллар ва рублнинг 1 март кунги курсини белгилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Хусусан, 1 доллар - 445,82 тенге, Россия рублининг ўртача курси - 5,96 тенге.
28 феврал куни кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,17 тенгега пасайиб, 445,66 тенгени ташкил қилган эди. Россия валютаси - 6,00 тенге бўлган эди.
Кurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 445 - 448 тенгега сотилмоқда. Алматида доллар курси 446 – 448,5 тенге орасида ўзгариб туради. Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютасини 5,8 – 5,95 тенгега сотиб олиш мумкин. Астанада қўшни давлат валютаси 5,8 - 5,95 тенгедан сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова
Теги:
Мавзуга оид
Оммабоп