ҚР Меҳнат вазирлиги ва «Яндекс.Такси» фуқароларни иш билан таъминлаш бўйича пилот лойиҳасини ишга туширди

Фото:
ASTANА. Кazinform – Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси билан биргаликда интернет-платформа орқали хизмат кўрсатувчи шахсларга солиқ маъмуриятчилигининг бошқача тартибини қўллаш бўйича пилот лойиҳани амалга оширишни бошлади, деб хабар беради Кazinform.

Лойиҳадан кўзланган мақсад – интернет платформалари орқали иш билан банд бўлганларни ижтимоий таъминот тизимига жалб қилишдир. Ана шундай интернет-платформалардан бири «Яндекс.Такси» бўлиб, у билан тегишли шартнома имзоланган.

«Яндекс» интернет платформасида рўйхатдан ўтган такси ҳайдовчилари пилот лойиҳасида ихтиёрий равишда иштирок этишлари мумкин. Бунинг учун фуқаролар махсус солиқ режимидан фойдаланган ҳолда «e-salyq Business» мобил иловаси орқали якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтишлари керак.

Пилот лойиҳаси доирасида такси ҳайдовчиларининг даромадларидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий трансфертларни, мажбурий пенсия бадалларини ва тиббий суғурта бадалларини тўлаш бўйича мажбуриятлар Интернет-платформа операторига («Яндекс.Такси») юкланади.

Солиқ ва ижтимоий тўловлар суммалари ижрочиларнинг интернет-платформа операторидан давлат даромадлари органлари томонидан олинган даромадлари тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳисобланади ва операторга такси ҳайдовчиларининг даромадлари бўйича ҳисобланган солиқ ва ижтимоий тўловлар суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

Интернет-платформа оператори солиқлар ва ижтимоий тўловларни кейинчалик тақсимлаш ва тегишли маблағлар ўртасида ўтказиш учун «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорациясининг банк ҳисоб рақамига ҳар бир ижтимоий тўлов бўйича индивидуал тўлов топшириқномалари орқали ушлаб қолиш ва тўлашни амалга оширади.

Юқорида қайд этилган механизмларни амалга ошириш мақсадида бугунги кунда «Яндекс.Такси» ва Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси ахборот тизимларини техник интеграциялашуви бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Digital ID ёрдамида биометрик идентификациядан ўтиш орқали «Яндекс.Такси» мобил иловасида рўйхатдан ўтиш тартибини соддалаштириш режалаштирилмоқда.

Тайёргарлик жараёни якунланиши ва 2023 йилнинг 1 июлидан пилот лойиҳасининг тўлиқ ишга тушиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар