ҚР Меҳнат вазирлиги базавий пенсия миқдорини оширмоқчи
30 Июнь 15:19

ҚР Меҳнат вазирлиги базавий пенсия миқдорини оширмоқчи

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги базавий ва бирдамлик пенсиясини оширишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда вазир Тамара Дуйсенова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозир тайинланадиган умумий пенсия миқдори аввалги йилларга нисбатан камаймоқда, чунки иш стажи камроқ. Шу муносабат билан биз ҳисоб-китобларимиз билан биргаликда базавий пенсия миқдорини ошириш мақсадида унинг параметрларини ўзгартириш бўйича таклиф киритдик», — деди Меҳнат вазири парламентда журналистларга берган интервьюсида.

Шу билан бирга, Тамара Дуйсенованинг сўзларига кўра, бирдамлик пенсиясини ошириш параметрларини ўзгартириш таклиф этилади.

«Амалдаги қонунчиликда эрта пенсияга чиқиш имконияти мавжуд. Ҳозир пенсия аннуитети масалаларини кўриб чиқяпмиз», — деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Қозоғистонда базавий пенсия тўловининг энг кам миқдори 20 191 тенгени ташкил этади. Пенсиянинг энг кам миқдори 48 032 тенге.

Аввалроқ Тамара Дуйсенова ишчи гуруҳда пенсия ёшини пасайтириш масаласи муҳокама қилинаётганини айтганди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив