ҚР Мажилисида ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини таъминлашга оид ҳужжат кўриб чиқилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Парламенти Мажилисида «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ёшларга оид давлат сиёсати масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мазкур қонун лойиҳаси ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида жамоатчилик муносабатларини самарали тартибга солишга қаратилган. Қонун лойиҳаси қоидалари ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини таъминлаш, таълим, бандлик, соғлиқни сақлаш, рақамли саводхонлик ва ёшлар ўртасида волонтёрликни ривожлантириш механизмларини тартибга солади», — деди депутат Жамила Нурманбетова Мажилиснинг ялпи мажлисида.

Шу муносабат билан у Мажилиснинг Ижтимоий-маданий ривожланиш қўмитаси 2022 йилнинг 28 декабрига қадар мазкур ҳужжат юзасидан ҳисобот ишлаб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар