ҚР Мажилиси раиси Вена шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон Парламент форуми доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Мажилиси раиси Нурлан Нигматулин Парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашни ва глобал кун тартибидаги долзарб муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилишда Парламент дипломатияси воситаларидан фойдаланишни қўллаб -қувватлади, деб хабар беради Kazinform.

Вена шаҳрида бўлиб ўтаётган Парламент спикерларининг бешинчи Бутунжаҳон конференцияси доирасида Нурлан Нигматулин Европа ва Осиё парламентарийлари, халқаро Парламент ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, миллий делегациялар вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Парламентлараро иттифоқ раиси Дуарте Пашеко билан учрашувда келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Мажилис раиси Қозоғистон Парламенти вакиллари асосий ҳуқуқ ва эркинликларни ҳурмат қилиш билан бирга, ҳамма учун тенг имкониятлар яратиб, ижтимоий адолатли ва хавфсиз дунёни кўришга асосланган Парламентлараро Иттифоқ тамойилларига амал қилишини таъкидлади.



Учрашувда Aфғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришнинг аҳамияти ҳам муҳокама қилинди. Нурлан Нигматулин фикрича, Парламентлараро иттифоқ парламент дипломатияси ёрдамида афғон муаммосини ҳал қилишда муҳим рол ўйнаши мумкин.

Мажилис раиси, Парламент вакилларини бағрикенглик ва маданий хилма -хиллик мафкурасини тарғиб қилишга, глобал кун тартибининг долзарб масалаларини тинч йўл билан ҳал қилишга ва муросага чорлашга ундаш керак, деб ҳисоблайди.

Мажилис раиси испаниялик ҳамкасби, депутатлар конгресси раиси Меритчель Батет билан учрашувда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токаев бошлаган сиёсий ислоҳотлар, шунингдек, аёллар ва ёшларнинг сиёсий ҳаётда иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, партияларнинг Парламентга ўтиш минимумини 7 фоиздан 5 фоизга камайтирш, сайлов бюллетенларида бюллетенларга «ҳаммага қарши» бандини киритиш ва бошқа масалалардаги ўзгаришларга эътибор қаратди.


- Биз кўриб турибмизки, Қозоғистон тез ривожланмоқда ва демократияни мустаҳкамлаш учун катта қадамлар ташланмоқда. Биринчидан, аёллар ва ёшларнинг ролини кучайтиришга қаратилган сиёсий ислоҳотлар умуман демократия ривожланиши учун жуда муҳим, - деди Меритчель Батет.

Бундан ташқари, Корея Республикаси Миллий Aссамблеяси раиси Пак Бён Сок билан учрашувда ҳамкорликни мустаҳкамлаш мавзуси давом эттирилди.

Томонлар Қозоғистон ва Корея Парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш икки давлат раҳбарлари эришган келишувларни амалга оширишга ҳисса қўшишига ишонч билдиришди.

Мажилис раиси Нурлан Нигматулин Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг яқинда Сеулга қилган давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги сиёсий мулоқотни ривожлантириш ва стратегик ҳамкорликни кенгайтиришга туртки берганини таъкидлади.

Мажилис раиси Озарбайжон ва Қирғизистон Парламентлари спикерлари Соҳиба Гафарова ва Талант Мамитов билан кенг кўламли масалаларни муҳокама қилди.


Нурлан Нигматулин Парламентнинг, жумладан, туркий институтлар доирасидаги биргаликдаги конструктив ишлари қардош халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни, дўстлик ва яхши қўшничиликни янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

Шунингдек, Мажилис раиси сентябр ойининг охирида Туркистонда ўтказилиши режалаштирилган туркийзабон мамлакатлар Парламент Ассамблеясининг Х ялпи мажлиси келгусидаги ҳамкорлик учун янги истиқболли йўналишларни очишини таъкидлади.

Парламентлар спикерларининг бешинчи Бутунжаҳон конференцияси доирасида Нурлан Нигматулин Бельгия Вакиллар палатаси спикери Элиан Тиль билан ҳам музокаралар ўтказди.



Сўнгги хабарлар