Валюталар курси:
    usd/kzt 429.84 eur/kzt 482.32

    rub/kzt 5.77 cny/kzt 67.32
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -6 °С
Алматы: -5 °С

ҚР Мажилиси раиси  Вена шаҳрида бўлиб ўтадиган Парламент спикерларининг бешинчи Жаҳон конференциясида иштирок этади

6 Сентябрь 11:29

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Парламенти раиси Нурлан Нигматулин бошчилигидаги Парламент делегацияси 6-8 сентябр кунлари Вена шаҳрида бўлиб ўтадиган Парламент спикерларининг бешинчи Жаҳон конференциясида иштирок этади, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Парламенти Мажилиси матбуот хизматига таяниб.

Парламентлараро иттифоқ, Aвстрия Парламенти БМТ билан ҳамкорликда ташкил этилган форумда парламентарийлар, хусусан, пандемиядан кейинги ривожланиш, жумладан, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва экологик барқарорликни таъминлаш бўйича иқтисодий ислоҳотлар юзасидан фикр алмашадилар.

Парламент аъзолари кўп томонлама, тинчлик ва барқарор ривожланишни кучайтириш учун мулоқот, ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик тамойилларига асосланган асосий Парламент ҳаракатларини аниқлайдилар. Бу мавзуга бағишланган интерактив умумий мунозара бўлиб, унда Мажилис раиси Нурлан Нигматулин сўзга чиқиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Нурлан Нигматулиннинг Европа ва Осиё Парламентлари, халқаро Парламент ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, миллий делегациялар вакиллари билан бир қатор икки томонлама учрашувлари кўзда тутилган.

Парламентлар спикерларининг Бутунжаҳон конференцияси ҳар беш йилда бир марта йиғилиб, хавфсизлик, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш, халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари, демократия ва гендер тенглиги масалаларини муҳокама қилади.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар