+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

ҚР Мажилиси раиси  Вена шаҳрида бўлиб ўтадиган Парламент спикерларининг бешинчи Жаҳон конференциясида иштирок этади

6 Сентябрь 11:29
Баҳам кўринг:
ҚР Мажилиси раиси  Вена шаҳрида бўлиб ўтадиган Парламент спикерларининг бешинчи Жаҳон конференциясида иштирок этади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Парламенти раиси Нурлан Нигматулин бошчилигидаги Парламент делегацияси 6-8 сентябр кунлари Вена шаҳрида бўлиб ўтадиган Парламент спикерларининг бешинчи Жаҳон конференциясида иштирок этади, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Парламенти Мажилиси матбуот хизматига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Парламенти Мажилиси Раиси: Сувдан фойдаланишни назорат қилиш тизимини кўриб чиқиш керак ҚР Парламенти Мажилиси ўлим жазоси тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади Aвстриянинг янги канцлери номи маълум бўлди

Парламентлараро иттифоқ, Aвстрия Парламенти БМТ билан ҳамкорликда ташкил этилган форумда парламентарийлар, хусусан, пандемиядан кейинги ривожланиш, жумладан, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва экологик барқарорликни таъминлаш бўйича иқтисодий ислоҳотлар юзасидан фикр алмашадилар.

Парламент аъзолари кўп томонлама, тинчлик ва барқарор ривожланишни кучайтириш учун мулоқот, ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик тамойилларига асосланган асосий Парламент ҳаракатларини аниқлайдилар. Бу мавзуга бағишланган интерактив умумий мунозара бўлиб, унда Мажилис раиси Нурлан Нигматулин сўзга чиқиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Нурлан Нигматулиннинг Европа ва Осиё Парламентлари, халқаро Парламент ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, миллий делегациялар вакиллари билан бир қатор икки томонлама учрашувлари кўзда тутилган.

Парламентлар спикерларининг Бутунжаҳон конференцияси ҳар беш йилда бир марта йиғилиб, хавфсизлик, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш, халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари, демократия ва гендер тенглиги масалаларини муҳокама қилади.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив