ҚР Мажилиси Раиси: Президентимиз ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва инқирозга қарши чораларга алоҳида эътибор қаратмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Парламенти Мажилиси Раиси Нурлан Нигматулин Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган халқаро конференцияда Елбасы ва Президент ўртасидаги давомийлик тажрибаси ҳақида фикр билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз ўз тилимизни, динимизни, тарихимизни асраб-авайлаш, ўз олдимизга буюк мақсад қўйган ва унга эришган, ўз қозоғистонлик йўлини шакллантирган обод юртмиз. Бу йўлни ҳар бир юртдошимиз «Нурсултоннинг нурли йўли» деб улуғлайди, ҳурмат қилади. Чунки Елбасы Нурсултон Назарбоев 30 йил давомида кучли иқтисодиёт, барқарор жамият, иноқ халқ, юксак мавқега эга ва мустақил Қозоғистон пойдеворини қўйди», — деди Нурлан Нигматулин.

«Ушбу пойдеворни янада мустаҳкамлаш мақсадида Президент Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаев сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириб, аниқ стратегик мақсадларни белгилаб берди. Умид қиламизки, биз мамлакат ва халқ сифатида бу мақсадларга муносиб эришамиз.

Ҳозирданоқ Президентимиз томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, инқирозга қарши чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратилиб, мамлакатимизнинг бошқа барча соҳаларида ҳам аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Буларнинг барчаси, албатта, нуфузли давлатимизни янада тараққий эттириб, ёруғ келажак, комил келажак сари бошлайди», — деди Қозоғистон Парламенти Мажилиси Раиси.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар