ҚР Мажилиси Раиси ОAВ вакилларининг Парламентдаги тадбирларда иштирокига изоҳ берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Парламенти Мажилиси Раиси Нурлан Нигматулин оммавий ахборот воситалари вакилларининг Палата фаолиятида офлайн режимда иштирок этишига изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мажилис Раиси, коронавирус эпидемияси чекловлари сабабли журналистлар нормал ишлай олмаганлигини эслатди.

«Барчангизга маълумки, сўнгги бир ярим йил мобайнида эпидемия туфайли оммавий ахборот воситалари Парламент ёки Ҳукуматнинг бирор тадбирида қатнаша олмади. Шу боис, бугунги учрашувнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, бу журналистларнинг бир ярим йил ичида биринчи ташрифи. Aлбатта, бу яхши иш, чунки офлайн режимда ишлаш биз учун ҳам, оммавий ахборот воситалари учун ҳам жуда муҳим «, - деди Н. Нигматулин Мажилиснинг ялпи йиғилишида.

Унинг таъкидлашича, ўтган бир ярим йил мобайнида Мажилисда бўлиб ўтган воқеалар интернет орқали намойиш этилган.

«Ялпи йиғилишдан кейин биз журналистлар қонун лойиҳалари бўйича депутатлар, вазирлар ва давлат идоралари раҳбарларига саволлар бериш амалиётини давом эттирамиз», - деди у.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар