ҚР Мажилиси раиси: Қозоғистон-Туркия дўстлик боғининг очилиши икки давлат ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлайди

None
Фото: parlam.kz
АNKARА. Кazinform – ҚР Парламенти Мажлиси раиси Ерлан Қошанов Туркий давлатлар Парламент Ассамблеясининг 12-ялпи мажлисида иштирок этиш учун Туркияга амалий ташриф билан борди. Икки кунлик ташриф доирасида учрашувлар ўтказиш ва қатор тадбирларда иштирок этиш режалаштирилган, деб хабар беради Кazinform.

Ерлан Қошанов Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси Раиси Мустафо Шентоп билан биргаликда Анқара шаҳрида Қозоғистон-Туркия дўстлик боғининг очилиш маросимида иштирок этди.

Тадбир Туркия Республикасининг 100 йиллигига тўғри келди. Мажилис раиси бутун турк халқини байрам билан табриклаб, уларга фаровонлик тилади.

«Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар кенгайтирилган стратегик ҳамкорлик даражасига кўтарилиб, барча соҳаларда жадал ривожланмоқда. Биз бунга, албатта, давлатларимиз раҳбарлари Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаев ва Режеп Таййип Эрдоғаннинг самарали келишувлари туфайли эришмоқдамиз. Келгусида биз раҳбарларимизнинг Парламент даражасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган фаолиятини давом эттирамиз», — деди Ерлан Қошанов.

photo

Мажлис спикери ушбу боғнинг очилиши илдизи, маданияти ва тарихи бир бўлган икки давлатнинг дўстлик ва ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Қозоқда шундай нақл бор: «Дарахт илдизи билан, одам дўсти билан кучли». Туркия билан дўстлигимизни, биродарлигимизни юксак қадрлаймиз. Келажакда бу боғ Анқара аҳолиси ва меҳмонлари учун гўзал дам олиш масканига айланишига ишонамиз», — деди Мажилис спикери.

Боғ Анқаранинг қадимий тарихий маркази Мамак туманида жойлашган. Майдони 14 минг квадрат метр.

Бу ерда оилавий дам олиш, югуриш, жисмоний тарбия учун барча шароит яратилган. Боғда Култегин, Билга ҳоқон, Тўнюқуқ ёдгорликлари ўрнатилди.

Бу ерда буюк қозоқ шоири Абай Қунанбаули ва донишманд файласуф Ал-Форобий ҳайкаллари ҳам бор.

photo

Икки давлат Парламенти спикерларининг учрашувида қардош халқлар ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилинди.

Ерлан Қошанов, энг аввало, Туркиядаги даҳшатли зилзила бутун қозоқ халқини қайғуга солганига тўхталиб, ҳамдардлик билдирди.

Шу билан бирга, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев фармойиши билан келгусида зилзила ҳудудида бир қатор ижтимоий бинолар қуриш режалаштирилганини таъкидлади.

Мажилис раиси Қозоғистон Туркия билан парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини таъкидлади.

«Бугунгача дўстлик гуруҳлари ва депутатлик қўмиталари даражасидаги ҳамкорлигимиз ижобий натижаларни кўрсатди. Шундай экан, биз фаол бўлишимиз ва бу борадаги ишимиз суръатини пасайтирмасдан давом эттиришимиз керак. Бу қонунчилик соҳасида ҳар томонлама тажриба алмашиш имконини беради. Биз барча йўналишларда фаол хизмат кўрсатишга тайёрмиз», — деди Ерлан Қошанов.

photo

Учрашув якунида томонлар Мажилис ва Буюк Миллат Мажлиси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида баённома имзоладилар.

Мажилис раисининг Туркияга ташрифи давом этмоқда.

28 апрель куни Ерлан Қошанов Туркий Давлатлар Парламент Ассамблеяси Кенгаши мажлиси ва Туркий Давлатлар Парламент Ассамблеясининг 12-ялпи мажлисида иштирок этади.

photo


Сўнгги хабарлар