11:01, 20 Октябр 2021 | GMT +6
ҚР Мажилиси Миллий жамғармадан кафолатланган трансферт тўғрисидаги ҳужжатни маъқуллади
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Мажилиси «Қозоғистон Республикаси Миллий жамғармасидан 2022-2024 йилларга кафолатланган трансперт тўғрисида» ги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Қонун лойиҳаси Бюджет кодексининг 24-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган. Миллий жамғармадан республика бюджетига кафолатланган трансфертлар миқдорини 2022 йилда 2,4 триллион, 2023 йилда 2,2 триллион ва 2024 йилда 2 триллион тенге қилиб белгилаш таклиф қилинмоқда. Республика бюджетидан кафолатланган трансфертни қўшма пенсиялар ва асосий давлат пенсияларини тўлашга йўналтириш таклиф қилинмоқда «, - деди ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Aсет Ерғалиев.
Aввал хабар қилинганидек, Мажилис Раиси Нурлан Ниғматулин ОAВ вакилларининг Палата фаолиятида офлайн режимда иштирок этишига изоҳ берди.