ҚР Марказий сайлов комиссияси 25 нафар хорижий кузатувчини аккредитациядан ўтказди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Марказий сайлов комиссияси 19 март куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари Мажилис сайловлари учун 25 нафар хорижий кузатувчини аккредитация қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугун Марказий сайлов комиссиясига Ташқи ишлар вазирлигига бир хорижий давлатдан, иккита халқаро ташкилотдан 25 нафар кузатувчини аккредитациядан ўтказиш таклиф этилди. Фаластиндан бир нафар, МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеясидан 11 нафар, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича миссиясидан 13 нафар кузатувчи бор», - деди МСК котиби Мухтар Ерман.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 19 март куни Мажилис билан бирга навбатдан ташқари маслиҳат депутатлар сайлови бўлиб ўтади.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар