ҚР Маданият вазири «Каzakh Tourism» АЖ олдида турган вазифаларни қайд этди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Маданият ва спорт ишлари вазири Даурен Абаев «Каzakh Tourism» миллий компанияси» АЖга ташриф буюрди, дея хабар беради Кazinform.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, компания раиси Талғат Аманбаев ташкилот фаолиятининг асосий йўналишлари, туризмни ривожлантириш жиҳатлари ва истиқболдаги режалари ҳақида сўзлаб берди.

Йиғилишда Даурен Абаев компания зиммасига мамлакатимизнинг рекреацион ва сайёҳлик салоҳиятини оширишда алоҳида масъулият юкланганини таъкидлади.

«Биз тушунишимиз керакки, бизнинг мақсадимиз фақат Қозоғистоннинг диққатга сазовор жойларини дунёга кўрсатиш эмас. Шу билан бирга, халқаро инвесторлар билан ҳамкорлик қилишга, инфратузилмани ривожлантиришга ва ўз мажбуриятларини қатъий бажаришга тайёр бўлган, Қозоғистон ҳақида кўпроқ билишни хоҳловчиларнинг барчаси учун тегишли шарт-шароит яратадиган очиқ давлатни таклиф қилишимиз керак. Бу сайёҳлик саноатининг мамлакат иқтисодиётидаги улушини оширади ва унинг хориждаги ижобий имижини мустаҳкамлайди», — деди Даурен Абаев.

Вазир, шунингдек, бугунги кунда давлат томонидан сайёҳлик йўналишлари инфратузилмасини сифат жиҳатидан модернизация қилишга катта сармоя киритилаётгани, Қозоғистон туризм индустриясини ривожлантиришга сармоя киритиш истагида бўлган инвесторларга мамлакатга сайёҳларни жалб қилиш учун турли имтиёз ва преференциялар таклиф этилаётганини маълум қилди.

Якунида Даурен Абаев туризм саноати ва Қозоғистон туризми олдида турган қатор муаммоларни қайд этди.


Сўнгги хабарлар