ҚР Маданият вазири гимнастикачиларга Президент табригини ўқиб эшиттирди

None
ASTANA. Кazinform – ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири Асхат Оралов спорт ва батут гимнастикаси бўйича жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритган қозоғистонлик гимнастикачилар Нариман Қурбанов, Милад Карими, Пирмаммад Алиев ва Данил Мусабаев билан учрашди, деб хабар беради Кazinform.

Вазирлик хабарига кўра, йиғилишда мураббийлар, тиббиёт ходимлари ҳамда Қозоғистон гимнастика федерацияси президенти Алия Юсупова иштирок этди. Вазир уларни яқинда эришган ютуқлари билан табриклаб, вазирликнинг Ташаккурномасини топширди. У, шунингдек, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг табрик мактубини ўқиб эшиттирди.

«Сизларни тарихий ғалабаларингиз билан табриклайман. Қозоғистонлик спортчилар катта салоҳиятга эга ва менинг вазир сифатидаги бурчим муносиб қўллаб-қувватлаш, спортчиларга зарур бўлган барчаси, жумладан, машғулотлар, озиқ-овқат, муносиб иш ҳақи ва бошқа шарт-шароитлар билан таъминлашдан иборат. Чунки, спорт қисқа вақт ичида эришиб бўладиган нарса эмас, бу бир умрлик меҳнат, мотивация талаб қилади.

photo

Ушбу ғалабага дахлдор барча ходимларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Умид қиламизки, бу узоқ йўлнинг бошланиши холос ва бўлажак Осиё ва Олимпия ўйинларида муваффақиятлар тилаймиз», — деди Асхат Оралов.

Ўз навбатида, Алия Жусипова гимнастикачиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлаб, спортчиларнинг Олимпия ўйинлари лицензияларини қўлга киритиш имкониятларига баҳо берди.

photo

«Маданият ва спорт ишлари вазирлигига кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдираман. Нафақат моддий, балки маънавий ёрдам ҳам муҳим. Бу спортчилар учун зарур. Майдонга чиққач, ўз имкониятлари чегарасида ишлашади ва уларни энг юқори даражада қўллаб-қувватлаётганини ҳис қилиш уларга қўшимча туртки ва куч бағишлайди. Болалар спорт ва батут гимнастикаси бўйича катта салоҳият ва муносиб натижаларга эга. Шу боис Олимпия ўйинлари лицензияларини қўлга киритиш имкониятимиз жуда юқори», — деди Қозоғистон гимнастика федерацияси президенти.

photo


photo

photo

Сўнгги хабарлар