ҚР Маданият вазири: 25 октябр - Республика куни миллий байрам бўлади

None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири Даурен Абаев 25 октябрнинг Республика куни сифатида қайтиши тақвимга ўзгартиришлар киритишини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Энди 25 октябр куни яна байрам тадбирлари ўтказилади. 16 декабр эса 1986 йил декабр воқеаларини эслаш куни бўлса керак. Ўйлайманки, келгусида биз сизга ушбу муҳим кунлар, байрам тушунчаси қандай ўзгариши ҳақида маълумот берамиз», — деди вазир.

Унга кўра, Республика куни тақвимдаги қизил санага айланиши мумкин.

«Биз концепция ишлаб чиқамиз. Бу масалага ким масъул бўлишини кўриб чиқамиз ва таклиф қиламиз. Агар қонун қабул қилиниб, Сенатдан ўтиб, Президент томонидан имзоланса, бу кун дам олиш куни бўлади. Яъни миллий байрам мақомига эга. Шундай қилиб, дам олиш куни бўлади. Бу йил балки буларнинг барчасини уддалаймиз», - деди Даурен Абаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар