ҚР Қуролли кучларида Наврўз байрами нишонланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари Миллий ҳарбий-ватанпарварлик марказида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида Наврўз байрамига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Кенг залда ҳақиқий этно қишлоқ жойлаштирилди. Томошабинларга қозоқ халқининг анъаналари ва урф-одатлари: «беташар»(келин салом маъносида), «тұсау кесу»(юришга ҳаракат қилаётган боланинг оёғига ип боғлайди ва уни кесади. Бола тез юриб кетиши учун қилинадиган ирим), «бешикка белаш», «унаштириш» ва бошқалар намойиш этилди.


Наврўз байрамини нишонлаш Қозоғистон заминида тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлаш, миллий ўзига хосликни, оилавий қадриятларни асраб-авайлаш, атроф-муҳит ва табиатга ҳурматни шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Тадбир Мудофаа вазирлиги марказий ансамбли ижодий жамоаси томонидан ташкил этилган байрам концерти билан якунланди.

2009 йилда Наврўз байрами ЮНЕСКО томонидан Инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилган ва шу вақтдан бошлаб у Халқаро байрам деб эълон қилинган.



Сўнгги хабарлар