ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тухум етиштирувчи фермер хўжаликлари учун субсидияларни оширади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Чорвачиликни ривожлантириш, чорвачилик маҳсулотлари маҳсулдорлиги ва сифатини оширишни субсидиялаш қоидаларига озиқ-овқат тухумларини субсидиялашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

«Қоидалар 2022 йил 30 июндан – расмий эълон қилинган кундан бошлаб 10 календар кундан кейин кучга киради. Шундай қилиб, 1 июлдан бошлаб маҳаллий паррандачилик тухуми фермер хўжаликлари ҳар бир тухум учун 3 тенге миқдорида субсидия олиш учун ариза топширишлари мумкин. Жорий йилда озиқ-овқат тухумларини субсидиялаш учун республика бюджетидан 6,5 миллиард тенге ажратилди. 2021 йилда тухум паррандачиликни қўллаб-қувватлаш учун 4,3 миллиард тенге ажратилган», - дейилади ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарида.

Вазирлик маълумотларига кўра, 2022 йил 1 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда қушлар сони ўтган йилнинг шу санасига нисбатан 3,7 фоизга ошиб, 47,1 миллион бошга етган. Товуқ тухуми ишлаб чиқариш 12,1 фоизга ошиб, 1559,5 миллион донани ташкил этди. Ички бозорни истеъмол қилинадиган тухум билан таъминлаш 100 фоизни ташкил этмоқда.

Сўнгги хабарлар