ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири баҳорги экиш учун давлат кредити миқдорини маълум қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йил баҳорги дала ишларини молиялаштириш учун давлат томонидан 116,8 миллиард тенге кредит маблағлари ажратилди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Омаров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу йил дала ишлари учун Энергетика вазирлигининг розилиги билан февраль-июнь ойларида экиш учун қарийб 380 минг тонна дизел ёқилғиси ажратилди. Айни пайтда ҳудудий операторлар нефтни қайта ишлаш заводлари билан шартномалар тузмоқда ва фермерлар учун дизел ёқилғисини жўнатмоқда. Жадвалнинг амал қилиш муддати давомида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Энергетика вазирлиги билан биргаликда дизел ёқилғисини нефтни қайта ишлаш заводларидан ҳудудларга ҳар куни етказиб берилишини назорат қилади», - деди Сапархан Омаров.

Вазирнинг сўзларига кўра, давлат бу йил баҳорги дала ишларини молиялаштириш учун 116,8 млрд тенге кредит маблағ ажратади.

Хусусан, агросаноат мажмуасини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Аграр кредит корпорацияси» АЖ томонидан республика бюджетидан баҳорги дала ва ўрим-йиғим ишларига 70 миллиард тенге миқдорида бюджет кредити ажратилди.

«Бугунги кунга келиб, «Кен Дала» дастури доирасида қиймати 48,6 миллиард тенге бўлган 1326 қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари молиялаштирилди. Яна 562 та қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари 10,6 миллиард тенге миқдорида молиялаштириш босқичида. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, «Қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлаш жамғармаси» АЖ кредитлар миқдори 6 миллиондан ошмайдиган баҳорги дала ишларини молиялаштиради. Бугунги кунга қадар 60 дан ортиқ кичик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари 370 миллиондан ортиқ маблағни олишди», - деди вазир.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар